Жаҳон | 07:55 / 17.01.2017
90475
1 дақиқада ўқилади

Истанбул теракти ижрочиси қўлга олинди

Янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клублардан бирида қўпорувчиликни амалга оширган Абдулқодир Машариповни қўлга олиш бўйича махсус амалиёт якунланди. Келиб чиқиши ўзбекистонлик экани айтилаётган террорчи Истанбулнинг Эсонюрт туманида қўлга олинган, деб хабар қилмоқда NTV телеканали. 

Хабарларга кўра, Машарипов қирғизистонлик гумаштасининг уйида яшириниб келаётганди. У бу ерга уч кун аввал кўчиб келган. “Абу Муҳаммад Хуросоний” номи билан танилган Машариповнинг ёнида тўрт ярим ёшли ўғли ҳам бўлган. 

Таъкидланишича, полиция амалиёти чоғида террорчида ўқотар қурол бўлмаган ва қаршилик кўрсатмаган.

Истанбулнинг Reina клубида содир этилган хунрезлик оқибатида 39 киши қурбон бўлган, 69 нафари шифохонага ётқизилган эди. 

Мавзуга оид