Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венада ҳижобнинг тақиқланишига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда
Австриянинг жамоат жойларида ҳижоб кийишни тақиқлаш таклифи ушбу мамлакат мусулмонлари орасида норозилик кайфиятини уйғотди. Бу ҳақида "Анадолу" нашрида хабар берилди.
Австриянинг давлат ва таълим муассасаларида фаолият юритувчи юзлаб мусулмон аёллар Венада янги қонун лойиҳасига эътироз билдириш мақсадида тўпланишди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Себастьян Курц ушбу қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламоқда.
Акция иштирокчилари Австрия - демкоратик давлат экани ва унда дин эркинлиги таъминланганини айтиб, ҳижобда юришни тақиқлаш Европада ксенофобия ва исломофобиянинг ўсишига олиб келишини таъкидлашди.
Мавзуга оид
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
13:39 / 28.04.2025
Акциядорлик жамиятлари ходимлари акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлди
16:51 / 11.04.2025