Спорт | 20:36 / 24.01.2017
11413
2 дақиқада ўқилади

«Реал» ҳакамлар кўмагида ла-лигада пешқадамлик қилаётгани маълум бўлди

Барселонанинг Mundo Deportivo нашри Ла Лига учрашувларининг биринчи даврасидаги «Реал» ва «Барселона» иштирокидаги ўйинларни таҳлил қилиб чиқди. Бу ҳақида Tribuna.uz ёзмоқда.

Нашр таҳлилига кўра «Реал» ҳакамлар ёрдамида жами 8 очко ишлаган, «Барселона» эса аксинча, 4 очкони бой бериб қўйган.

Мисол сифатида нашр «Реал» ва«Сельта» жамоалари ўртасидаги учрашувни (2:1) кўрсатган. Ўшанда Альваро Мората «тоза» офсайд ҳолатидан тўпни дарвозага киритганди. Худди шундай эътироз Серхио Рамоснинг «Малага» дарвозасига (2:1) урган голи бўйича ҳам бор. Шунингдек, «Эспаньол» (2:0) ва «Депортиво»га (3:2) қарши учрашувларда ҳам ҳакамларнинг хатолари ўйинга таъсир ўтказгани кўрсатиб берилган.

«Барселона» иштирокидаги учрашувларда ҳакамларнинг хатолари бўйича эса 8 учрашув учтасида жамоа очко йўқотган. «Сельта»га қарши учрашувда (3:4), Неймарга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин пенальти белгиланмагани, «Малага»га (0:0) қарши учрашувдаги Пикенинг тоза голининг ҳисобланмаслиги ва «Вильярреал»га қарши учрашувда (1:1) «Вильярреал» ҳимоячиларининг ўз жарима майдонида икки марта қўл билан ўйнаганига қарамай пенальти белгиланмаслиги ҳолатлари кўрсатиб ўтилган.

Аммо нашр шунингдек «Барселона»нинг «Реал Сосьедад»га қарши учрашувда (1:1) ҳисобга олинмаган гол эвазига бир очко ишлаб олганини ҳам қўшимча қилиб ўтган.

Маълумот учун 19 турдан кейин «Реал» «Барселона»ни битта учрашув кам ўтказган ҳолда 2 очкога ортда қолдирмоқда.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид