Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Олмаотада қишки Универсиада очилмоқда
Бугун, 29 январда Олмаотада 2017 йилги Универсиада очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Минглаб томошабинлар "Алмати Арена" муз саройига ёрқин шоунинг бевосита гувоҳи бўлиш учун йиғилдилар.
Майдон марказида саҳна, ён томонда ўтов ўрнатилган. Саҳна Олмаотанинг рамзи бўлган олма дарахтлари билан ўралган. Саҳнанинг ўзи эса ҳаёт, донишмандлик ва муҳаббат рамзи бўлган япроқ шаклида бажарилган.
Қишки талабалар ўйинининг машъаласи ёқилди. Машъалани биринчи бўлиб шаҳар акими (ҳокими) Бауиржан Байбек олиб ўтди.
Олмаотадаги қишки Универсиада унда иштирок этаётган давлатлар ва университетлар миқдори бўйича бир неча рекордлар ўрнатишга улгурди. Бугунга келиб унда 57 та давлатдан иштирокчилар рўйхатдан ўтганлар, яна 1700 нафар спортчи ва 1000 нафар расмий шахслар келиши кутилмоқда. Бутун дунёнинг 578 та университетидан талабалар медаллар учун кураш олиб борадилар. Универсиаданинг спортчилар қишлоғига 1200 спортчи жойлашиб бўлди.

















Мавзуга оид
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
17:55 / 09.04.2025
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган тўққиз нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди
12:17 / 25.03.2025
Олмаотада яшовчи шахс адвокат сифатида ChatGPT'дан фойдаланди ва судда ютиб чиқди
11:34 / 19.03.2025