Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилардан бири йўлбарс ҳамласидан ҳалок бўлди
Хитойнинг Нинбо шаҳридаги ҳайвонот боғига ташриф буюрганлардан бири йўлбарс ҳамласи оқибатида ҳалок бўлди. The Global Times нашрининг маълум қилишича, воқеа 29 январда юз берган ва унинг видеоси YouTube’да пайдо бўлган.
Гувоҳларнинг айтишича, эркак ҳимоя тўсиғи ва сувли хандакдан ўтиб, йўлбарслар қафасида пайдо бўлган. Бу ҳолат ҳайвонот боғи ходимлари йиртқичларни овқатлантиришаётганда юз берган. Воқеа вақтида йўлбарсларни фейерверклар ёрдамида ҳайдашга ҳаракат қилишган.
CGTN телеканалининг маълум қилишича, ҳамла қилган йўлбарс отиб ташланган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025