Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Starbucks 10 минг қочқинни иш билан таъминлашга ваъда берди
Starbucks қаҳвахоналар тармоғи ўз бизнесини юритаётган 75 мамлакатдаги 10 минг қочқинни ишга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида компания бош директори Ҳовард Шульц хабар берди.
"Дунёнинг 65 миллиондан ортиқ фуқаролари БМТ қочқинлари дея тан олинган ва биз беш йил давомида уларнинг 10 минг нафарини ишга қабул қилиш режаларини ишлаб чиқмоқдамиз", - деди у. Унинг сўзларига кўра, компания энг аввало АҚШдаги қочқинларни иш билан таъминлашга диққатини қаратади. Starbucks Америка армиясида таржимон ва хизмат кўрсатувчи персонал сифатида ишлаган кишиларни ишга қабул қилади, дея аниқлик киритди Шульц.
Топ-менежер шунингдек Мексикадаги бизнесни ҳам "девор эмас, кўприк қуриб" ривожлантиришда давом этишга ваъда берди.
Ўтган ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика чегарасида девор қурилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилди. У бу қарорни мигрантларнинг АҚШга ноқонуний киришини олдини олишга қаратилгани билан изоҳлади. Бундан ташқари, Трамп Ироқ, Эрон, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқароларининг АҚШга киришини вақтинчалик тақиқловчи, шунингдек қочқинларни қабул қилишни тўхтатиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Мавзуга оид
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
13:12 / 14.05.2025
Дунёда ўз давлати ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 83 млндан ошди
20:40 / 30.04.2025