Трампнинг Путин ва Меркель билан телефондаги музокаралари вақтида олинган суратлар таққосланди
Bild газетаси Америка президенти Дональд Трампнинг Россия раҳбари Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон музокаралари пайтида олинган суратларини таққослади.
"Баъзан суратлар сўзлардан кўпроқ маълумотларни етказиб беради", - деб ёзади журналист Симон Шютц.
Унинг нуқтаи назарига кўра, Дональд Трамп Путинга Меркельга нисбатан кўпроқ эътибор қаратган.
Россия президенти билан суҳбат чоғида олинган суратда Америка раҳбарини бутун бир жамоа қуршаб турганини кўриш мумкин: вице-президент Майк Пенс, Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер, Оқ уй аппарати раҳбари Райнс Прибус, бош маслаҳатчи Стивен Брэннон, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Флинн.
ГФР канцлери билан телефон музокаралари пайтида эса бошқача муҳит - афтидан, Трампнинг "дунёнинг энг нуфузли аёли"га бўлган қизиқиши чекланган бўлган, деб ҳисоблайди Штюц.
Президентнинг ёнида фақат Флинн бўлган. Брэннон ва Прибус ҳам хонада бўлишган, лекин бошқа ишлар билан банд бўлишган чоғи.
"Бу, эҳтимол, Меркель билан бўлган суҳбат нисбатан камроқ аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради", - дея тахмин қилди муаллиф. Путин билан бўлган суҳбатда эса, баҳсли мавзулар юзага келиши мумкин эди (масалан, Украинадаги вазият)", - дея қўшимча қилди у.
Россия президенти билан бўлган суҳбат Трамп учун муҳимроқ бўлганини музокараларга кетган вақтдан ҳам англаб олиш қийин эмас: у Путин билан деярли бир соат давомида суҳбат қурди, Меркель билан эса - 45 дақиқа, дея таъкидлайди Шютц.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024