АҚШ бир ойдан сўнг қатор мусулмон мамлакатларга виза талабларини кучайтириши мумкин
АҚШ ҳукумати бир ойдан сўнг, аксар аҳолиси мусулмонларни ташкил этувчи қатор мамлакатларга виза талабларини кучайтиришни рад этмаяпти. АҚШ миллий хавфсизлик вазирлиги тарқатган ёзма баёнотда шу ҳақда сўз юритилган.
Мазкур ҳужжатга кўра, бу АҚШга кириш бўйича вақтинчалик тақиқ хусусида бир неча маротаба сўз юритилган 7 мамлакат: Эрон, Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ливия фуқароларига тегишлидир. "Бошқа бирор мамлакат бу тақиққа дуч келгани йўқ", - дея уқдиради МХВ. Бундан ташқари, таъкидланишича, "ушбу босқичда, сохта хабарларга зид ўлароқ", Вашингтон рўйхатни кенгайтиришни режалаштираётгани йўқ.
Баёнотда айтилишича, ҳозирда, МХВ, давлат департаменти ва миллий разведка директори аппарати Эрон, Ироқ, Сурия, Яман, Сомали, Судан ва Ливия ҳукуматлари Америка визасини олмоқчи бўлган фуқаролари хусусида етарли маълумот бераяптими-йўқми, шу масалага ойдинлик киритмоқда. Бу текширув натижаси АҚШ президенти Дональд Трампга тақдим этилади.
"Ушбу ҳисоботга таянган ҳолда, АҚШ давлат департаменти юқорида номи тилга олинган 7 мамлакатнинг ўз фуқаролари ҳақида тўлиқ маълумот тақдим этмаётгани аниқланган ҳукуматларидан 60 кунлик муддат ичида шундай ахборотларни тақдим этишни бошлаш сўралади", - дейилади МХВ баёнотида.
АҚШ миллий хавфсизлик вазири Жон Келлининг матбуот анжуманида маълум қилишича, 7 мамлакат фуқароларидан АҚШ визасини олишда анкеталарни тўлдириш чоғида турли қўшимча пунктларга жавоб бериш талаб этилиши мумкин.
"Кимдир виза олиш учун келса, ундан қанақа сайтларга кириши сўралиши мумкин. Гап, шунингдек, номзодларнинг қандай инсонлар билан мулоқотда бўлаётганига ойдинлик киритиш мақсадида виза олишга даъвогарнинг телефон алоқалари хусусида ҳам бориши мумкин", - деган Келли.
Келгусида, Келлининг қўшимча қилишича, ушбу мамлакатлар фуқаролари визага мурожаат қилганда, уларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ҳам эътибордан четда қолмайди.
Мавзуга оид
22:07
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15