Жамият | 16:01 / 05.02.2017
60020
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда мудҳиш ЙТҲ: 12 яшар икки бола бутун умрга ногирон бўлди

2 февраль куни Самарқандда содир бўлган мудҳиш ЙТҲ оқибатида икки нафар мактаб ёшидаги бола жиддий жароҳат олган. Бу ҳақда воқеадан хабардор манба Kun.Uz‘га маълум қилди.

Манба берган маълумотга кўра, воқеа Регистон майдонидан унча узоқ бўлмаган жойда, Самарқанд шаҳрининг Панжикент кўчасида содир бўлган. Авария натижасида бири 11, иккинчиси 12 ёшли болалар жиддий тан жароҳати олишган, болалардан бири иккала оёғидан, иккинчиси эса битта оёғидан маҳрум бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа қоронғи тушаётган вақтда рўй берган.

Йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган икки бола ҳаракатланиб келаётган машинани кўриб қолишади ва йўл ўртасида жойлашган йўл ҳаракати белгиси остида тўхташади. «Спарк» русумли автомашинанинг тахминан 18-20 яшар бўлган ҳайдовчиси кеч тушиб қолгани учун йўл ўртасидаги чуқурликни кўрмай қолади ва сўнгги дақиқаларда ҳаракат йўналишини ўзгартиради. Бунинг оқибатида йўл ўртасидаги бетон тўсиқ ёнида турган болаларни уриб юборади. 

Маълумотларга кўра, уларга донорлик қилиш мақсадида жабрланганлар яшаётган Дари занжир маҳалласининг 30га яқин ёшлари шифохонага боришган ва қон топширишган.

Мавзуга оид