Рустам Азимов Россия-Ўзбекистон муносабатларининг устувор йўналишларини маълум қилди
15 февраль куни Россия Федерацияси бош вазир ўринбосари Дмитрий Козак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгаришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари Рустам Азимов сўзга чиқди.
Р.Азимов тор доирада бўлиб ўтган учрашувда кун тартибидаги энг долзарб масалалар муҳокама қилинганини таъкидлади ҳамда икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишларини санаб ўтди:
1. Товар айирбошлаш номенклатурасини кенгайтириш;
2. Россияга сархил ва қайта ишланган мева-сабзавотларни етказиб беришни муваффақиятли амалга ошириш;
3. Инвестицион ҳамкорлик салоҳиятини ошириш;
4. Минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш;
5. Туризм соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш;
6. Транспорт соҳасида ҳамкорлик қилиш;
7. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш;
8. Меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик.
Мавзуга оид
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
18:28 / 19.03.2024
Озарбойжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилинади
18:32 / 05.03.2024