Huawei Mate 9 олов билан синаб кўрилди
Видеороликлар сайти YouTube’даги JerryRigEverything саҳифаси муаллифи янги Huawei Mate 9 фаблетини синаб кўрди. У смартфонни қирилиши, корпусининг деформацияси ва ёнғинга чидамлилигини текширган.
Дастлаб блогер махсус арра тишлари ёрдамида телефон корпусини қирилишларга қанчалик чидамли эканини синади. Асосий камера ва дисплейни ҳимояловчи шиша қоплама синовдан аъло даражада ўтган. Аммо, металл корпуснинг қирилиши жуда осон бўлса-да, буни ҳам камчилик, деб кўрсатиш тўғри бўлмайди. Чунки, енгил қирилиш хусусияти ҳам материалнинг ўзига хослиги ҳисобланади.
Huawei Mate 9 корпусининг деформациясига доир синов анча жиддий бўлган. Телефон биринчи уринишдан эгилган, дисплейи шишадан ажраган, албатта, уни жойига қўйиш мумкин бўлган. Дисплей ҳам қиздирилгандан сўнг, яна тикланган.
Мавзуга оид
15:20 / 02.09.2024
Эронда твити оятуллоҳнинг постидан кўпроқ лайк олган блогер 12 йилга қамалди
10:37 / 10.08.2024
Путин блогерларга Роскомнадзорга ўзи ҳақида хабар бериш мажбуриятини юклади
20:06 / 07.08.2024
Россияда собиқ ҳарбий хизматчи Қуролли кучларни танқид қилгани учун қамоққа олинди
08:01 / 30.07.2024