Жаҳон | 16:25 / 26.02.2017
20510
1 дақиқада ўқилади

Роза Ўтунбаева Текебаевнинг қўлга олинишига қарши митингга чиққанларни бирлашишга чақирди

© Sputnik

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноси олдида парламент депутати, мухолифатчилар етакчиси Ўмурбек Текебаевнинг қўлга олинишига қарши намойишчилар тўпланди. Митингга собиқ президент Роза Ўтунбаева ҳам чиққан.

Собиқ давлат раҳбари митингга чиққанларни бирлашишга чақирган.

«Биз Текебаевни Қирғизистонда бошқарувнинг парламент шакли асосчиси сифатида таниймиз. Айбсизлик презумпсияси мавжуд бўлиб, Текебаевга унга 100 фоиз мос тушади», деган Ўтунбаева.

«Ота Макон» партияси маълумотига кўра, ушбу норозилик акцияси олдиндан эълон қилинмаган ҳолда уюштирилди. Партия етакчиси Истанбулдан Бишкекка учиб келганида, аэропортда 48 соат муддатга қамоққа олинди.

Бош прокуратура Ўмурбек Текебаевга коррупция ва фирибгарлик бўйича иш очган.

Мавзуга оид