Жамият | 23:12 / 28.02.2017
9952
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда леопард 6 кишига жароҳат етказди

Ҳиндистонда балиқ тутадиган тўрга ушланмоқчи бўлган леопард 6 кишини яралади. Бу ҳақда 28 февралда Daily Mirror нашри хабар берди

Леопард мамлакатнинг шимолидаги Музаффарпур округидаги қишлоқлардан бирининг ёнида дам олаётган бўлган. Маҳаллий аҳоли уни пайқаб, унинг атрофида тўплана бошлаган. Йиртқич атрофидаги одамлардан безовталана бошлаган.

Одамлар леопардни ухлатувчи дорили найза билан зарарсизлантириши мумкин бўлган мутахассиснинг келишини кутиб ўтирмай, балиқ тутадиган тўрни леопард устига ташлашган.

Бироқ леопард тўрдан чиқиб кетиб, 6 нафар одамга ҳужум қилиб қочиб кетган. Таъкидланишича, жароҳатланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.  

Шундан кейин қишлоққа йиртқич ҳайвонлар бўйича мутахассис етиб келган. У леопардни таъқиб қилиб, уни ухлатувчи дорили найза билан зарарсизлантирган. Уйқуга кетган леопард қафасга қамалган.

13 февралда Ҳиндистонда 6 кишини ўлдирган йўлбарс тутиб олинганди.

Мавзуга оид