Жамият | 11:20 / 02.03.2017
7537
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда сигир теннис ўйинида иштирок этди

Ҳиндистоннинг Гвалиор шаҳрида аёллар ўртасида ITF туркумидаги теннис мусобақаси вақтида кортга сигир чиқиб келди. Бу ҳақда мусобақада биринчи тартиб рақами остида қатнашаётган Фотима Ал-Набҳоний Instagram’даги саҳифасида хабар қилган ҳамда ҳодиса видеосини тақдим этган.

Мукофот жамғармаси 15 минг долларни ташкил этувчи мусобақа иштирокчи ҳамда ташкилотчилари ноодатий меҳмонга эътибор ҳам беришмади. Жонивор спортчилар атрофида бир муддат айланиб юргач, кортни тарк этди.

Ҳиндистонда сигир муқаддас жонивор деб ҳисобланади, шунинг учун бу жониворга спортчилар ҳамда қўриқлаш хизмати ходимлари қўполлик билан муносабатда бўлишмаган.

Мавзуга оид