Жаҳон | 21:36 / 04.03.2017
7861
2 дақиқада ўқилади

Малайзия Шимолий Корея элчисини персона нон грата деб эълон қилди

Фото: Reuters

Малайзия ҳукумати Шимолий Кореянинг Куала-Лумпурдаги элчиси Кан Чхолни персона нон грата деб эълон қилди. У мамлакатни 48 соат ичида тарк этиши керак, деб хабар бермоқда Малайзиянинг Star нашри.

Нашр маълумотларига кўра, Малайзия ташқи ишлар вазири Шимолий Корея элчисини маҳаллий вақт билан соат 18:00га чақиртирган, бироқ элчи белгиланган вақтда келмаган. Шундан кейин Малайзия ташқи ишлар вазири ўзининг қарорини маълум қилиш учун Шимолий Корея элчихонасига дипломатик нота юборган.  

"Ассошиэйтед Пресс" ахборот агентлигининг таъкидлашича, ушбу қарор Шимолий Корея етакчисининг акаси Ким Чен Намнинг ўлими билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шимолий Корея элчиси Ким Чен Намнинг қотиллигидан кейин Малайзия номига билдирган айбловлари сабабли Куала-Лумпур Шимолий Кореядан ёзма узр келтиришни талаб қилган.  

Шимолий Кореянинг Ким Чхоль шахс номидаги паспортга эга фуқароси 13 февралда Куала-Лумпур аэропортида вафот этган. Полиция унинг терисида асаб-фалажловчи модда  VX излари борлигини аниқлаган. Жанубий Корея бошидан ҳалок бўлган эркак Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг катта акаси Ким Чен Нам эканлигини таъкидлаб келган.

Малазийская полицияси ҳанузгача қурбоннинг ўлими сабабларининг якуний исботларини топмаган, қурбоннинг шахсини охиригача ўрнатмаган ва ушбу қотилликка Шимолий Кореянинг алоқаси борлигига аниқ исботларга эга эмас. 

Мавзуга оид