Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Селангор штати Раса шаҳарчасида жойлашган Зурах саноат паркига ташриф буюриб, SMH Rail компанияси раиси ва бошқарув директори Куппусами Нараянасами билан учрашди.
Унда Ўзбекистонда темирйўл локомотив ва вагонларини таъмирлаш ҳамда улар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Компаниянинг кўп йиллик тажрибаси ва илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда ишдан чиққан локомотив ва вагонларни замонавий кўринишда таъмирлаш бўйича ўзбек томони билан ҳамкорлик қилиш компания раҳбариятида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Малайзия вакили Ўзбекистоннинг тегишли корхоналарига, жумладан логистика марказлари ва темирйўл юк терминалларига локомотивларни узоқ муддатли лизинг асосида беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашувда хориж томони билан мамлакатимизда темирйўл соҳасида фаолият олиб бораётган ёш муҳандислар ва таҳсил олаётган битирувчи талабаларни SMH Rail компаниясида малака ошириш ва махсус тажриба алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин
13:31 / 10.04.2025