Кема улкан тўлқин остида қолди (видео)
Интернетда денгиздаги бўрон вақтида Anthem of the Seas круиз лайнеридан суратга олинган видео оммалашмоқда.
Видеони ёш йигитлар кеманинг 3-палубасидаги иллюминатордан суратга олишган. Видео давомида кемани 9 метрлик тўлқин қоплаб олишини кўриш мумкин. Бунда йўловчиларда кема бир неча сонияга тўлиқ сувга ғарқ бўлгани ҳисси пайдо бўлган. Кадрларда тасвирланган одамлар бу ҳолатда ўзларини жуда осойишта тутмоқдалар, бироқ оператор "Бу даҳшат!" дея ҳайқиради.
Суратга олишдан бир неча дақиқа аввал кема сардори йўловчиларга ўз каюталарида қолишларини, экипаж бўроннинг ўтиб кетишини кутиб туришга қарор қилганини айтган.
Нью-Йоркдан Флоридага кетаётган кема февраль ойида бўронда қолган. Кемада 6 мингдан кўпроқ одам бўлган, улардан 4 нафари жароҳатланган. Бўрондан кеманинг ўзи ҳам шикастланган: палубалардан бирининг шифти қисман ўпирилиб тушган, мебеллар ва гултуваклар синган.
Мавзуга оид
09:14 / 06.08.2024
Филиппинда тропик бўронлар қурбонлари сони 48 кишига етди
08:32 / 06.08.2024
Ерда G3 синфидаги кучли магнит бўрони қайд этилди
09:30 / 31.12.2023
Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли 6 областдаги йўллар ёпилди
08:50 / 06.10.2023