Жоли «интернационализм алангаси»ни қўллаб-қувватлашга чақирди
Америкалик актриса, БМТнинг қочқинлар бўйича махсус элчиси ва жамоат фаоли бўлмиш Анжелина Жоли «интернационализм алангаси»ни қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда E! Online хабар тарқатган.
У Ироқда 2003 йили ҳалок бўлган дипломат Сержиу Виейра ди Меллу номидаги жамғарманинг Женевада ўтказилган тадбирида қилган чиқишида шу ҳақда гапирган.
Жоли ватанпарварлик ниқоби остида миллатчилик тўлқини ўсиб бораётганидан ташвиш билдириб ўтган. У шундай ҳолатлар кузатилаётганига қаршилик қилаётган жаҳон ҳамжамиятини танқид қилиб, одамларни агар раҳбарият «қўл қовуштириб турса», «интернационализм алангаси»ни қўллаб-қувватлашга чақирган.
Бундан ташқари, у БМТ қадриятларига садоқат сақлаб қолиш зарурлигини эътироф этган.
«Биз БМТмиз. Дунёда хавфсизлик ва тинчликни таъминловчи қисқа йўл мавжуд эмас. Мен ғурурли америкалик ва интернационалистман», – дея унинг сўзларини келтирган Just Jared.
Бундан олдинроқ ушбу актриса Трампнинг қочқинларга қарши фармонига қарши чиққанди.
Мавзуга оид
18:27 / 17.02.2017
Анжелина Жоли ва Роналду турк сериалида суратга тушиш истагини билдирди
16:59 / 23.11.2016
ФҚБ Брэд Питтнинг ўғлига нисбатан зўравонлик қилгани ҳақидаги ишни ёпиб қўйди
15:51 / 10.11.2016
Брэд Питт ўғлига қўпол муомала қилмаганлиги ойдинлашди
16:56 / 09.11.2016