Спорт | 00:00 / 27.03.2017
7749
2 дақиқада ўқилади

Андижонлик волейболчи қизлар муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритишди

Бухоро шаҳрида 2016-2017 йил спорт тадбирлари тақвим режасидан ўрин олган қизлар ўртасида волейбол буйича VI Ўзбекистон чемпионатининг якунловчи учинчи тури бўлиб ўтмоқда.  Юртимизнинг 10 та вилоятидан  жамоалар иштирок этадиган мусобақанинг 1-босқичи ўтган йилнинг декабр ойида Наманган шаҳрида старт олган бўлиб,  иккинчи тур ўйинлари эса февралда Самарқанд шаҳрида ўтказилган. Андижонлик волейболчи қизлар Самарқанддаги ўйинларда Хоразм, Самарқанд, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ҳамда Қашақадарё вилоятлари вакилалаларини бир хил 3:0 ҳисобида ютган эди.

23 март куни Бухорода чемпионатнинг финал босқичига чиққан беш жамоа иштирокидаги   баҳсларига старт берилди. Асосий босқичнинг дастлабки икки ўйинида   Бухоро ва Хоразм жамоалари устидан 3:1 ҳамда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган андижонлик қизлар жамоаси муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Ғолиб Андижон олимпиа заҳиралари коллежи ўқувчиларидан ташкил топган жамоанинг уч нафар аъзоси юртимизнинг олий ўкув юртларига имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Элмурод Эрматов, Андижон

Мавзуга оид