Андижонда Президентнинг Давлат маслаҳатчиси иштирокида сайёр қабуллар бўлиб ўтди
28-29 март кунлари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Бўз, Асака туманлари ва Андижон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Президент девонининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати раҳбари Т.Худойберганов иштирокида аҳоли учун навбатдаги сайёр қабуллар ташкил этилди. Бу ҳақида Facebook'даги "Халқ билан мулоқот" гуруҳида маълум қилинди.
Уларда Андижон вилояти ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари, бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.
Тадбирларда бугунги кунга келиб Андижон вилояти аҳолисидан Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 50 мингдан зиёд мурожаат ва аризалар келиб тушгани айтилиб, уларнинг деярли барчаси асосли деб топилгани ва назоратга олингани таъкидланди. Ҳозирда уларнинг 46 мингга яқини қаноатлантирилган бўлиб, 4 мингдан зиёди ўрганиш ва ҳал этиш жараёнидадир.
Таҳлилларга кўра, мурожаатларнинг аксарият қисмини уй-жой масаласи, болаларни нафақа пули билан таъминлаш, ички йўлларни таъмирлаш, мактабгача таълим муассасаларини барпо этишдаги муаммолар, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, вояга етмаган болаларга алимент тўлаш, аҳолини тўлдирилган баллонли газ билан таъминлаш каби масалалар қамраб олган.
Андижон вилоятига уюштирилган мазкур сайёр қабулларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган фуқароларнинг турли мазмундаги 300 га яқин мурожаатлари кўриб чиқилиб, уларнинг аксарият қисми жойида ҳал этилди.
Мисол учун, Хонобод шаҳрида истиқомат қилувчи Д.Аҳмедова Президент Виртуал қабулхонасига тадбиркорлик учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўраб мурожаат қилган эди, унинг илтимоси вилоятдаги Халқ банки филиали томонидан қаноатлантирилди.
Избоскан туманида яшовчи Т.Бўстонов фарзандига бола нафақасини тайинлашда амалий ёрдам кўрсатишни илтимос қилиб, Халқ қабулхонасига мурожаат этган. Унинг мурожаати шу кунинг ўзида МФЙ қошидаги “Нафақа тайинлаш ва тўлаш” комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Сайёр қабуллар якунида кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича вилоят, шаҳар ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Сайёр қабуллар 31 март ва 1 апрель кунлари Фарғона вилоятнинг қатор туман ва шаҳарларида давом эттирилади.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2023
Самарқанддаги сайёр қабулда минглаб мурожаатлар бўлди, узун навбатлар юзага келди
13:59 / 24.05.2023
“Далилларимнинг ақалли биттаси ўрганилса, айбсизлигим ўз исботини топади” – МИБнинг собиқ ходими
12:27 / 22.05.2023
Кўз ёшини тия олмаган собиқ ходим, адолат истаб келган одамлар, турнақатор навбат: Фарғонада сайёр қабул қандай ўтди?
13:53 / 12.05.2023