Ўзбекистон | 18:44 / 05.04.2017
19270
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда зирҳли ҳарбий техникаларни таъмирлаш марказлари ташкил этилиши мумкин

Фото: Sputnik

Ўзбекистонда Россия ҳарбий техникалари, хусусан, Т-72 ва Т-62 каби зирхли танкларни таъмирлаш бўйича Россия билан ҳамкорликда сервис марказларини ташкил этиш масаласи муҳокама қилинмоқда. 

Бу ҳақда Россиянинг Федерал мажлисининг расмий «Парламентская газета»си Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати директорининг ўринбосари Владимир Дрожжов сўзларига асосланган ҳолда ёзмоқда

Унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонда "ЎзРосавиа" қўшма корхонаси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бу корхона қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар, аниқроғи вертолётларни таъмирлаш билан шуғулланади. 

Дрожжовнинг қайд этишича, Ўзбекистонда "Т-72 ва Т-62 танклари жуда кўпдир. Ўзбекистон эса уларни таъмирлаш ва модернизация қилишдан манфаатдор".

Мавзуга оид