Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Тошкентда «сохта милиция» ушланди
Тошкент шаҳрида турли хил жиноятчиликларга қарши кураш борасида олиб борилган тадбирлар давомида одамлар ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан пул топаётган шахс қўлга олинди. Ажабланарлиси шундаки, у фирибгарлик қилиш чоғида ички ишлар хизмати подполковниги кийимидан фойдаланган.


Тошкент шаҳар ИИББда маълум қилишларича, асли самарқандлик бўлган ва муқаддам фирибгарлик учун 3 марта судланган шахс одамлар ишончига кириб, ўзи ижарага олган уйлар отасининг мулки экани, зудлик билан пул зарур бўлгани учун сотаётганини айтиб, бир нечта уйни сотиш мақсадида харидорлардан бир неча миллион сўм ва 3100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни ўзлаштирган.
Шаҳар ИИББ қуйидаги суратда акс этган шахсдан жабрланганлар бўлса, 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилишни ёки энг яқин милиция бўлимига мурожаат қилишни сўрайди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025