Жамият | 19:52 / 10.04.2017
6548
2 дақиқада ўқилади

Пастдарғомда депутат кўмагида бокс мураббийи ишли бўлди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев ҳамда туман Кенгаши депутатлари М.Пардаев, А.Исматуллаев, В.Каримовлар биргаликда Пастдарғом туманининг “Қуқони”, “Жағалбойли”, “Қоровултепа”, “Қорағуппа” МФЙ ҳудудидаги аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб, атрофдаги идора ва ташкилотларнинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳудуддаги 20-умумтаълим мактабнинг фасад қисмидаги дераза ромлари эскирганлиги, мавжуд спорт залининг ностандарт, хашар йўли билан қурилганлиги сабабли реконструкция қилишга муҳтожлиги кузатилди. 43-МТМ бинолари ҳам капитал таъмир ҳолатига келиб қолганлиги, мебель ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминланиш эҳтиёжи мавжудлиги аниқланди. Мазкур масалаларнинг ечими юзасидан Давлат Дастурига киритиш юзасидан таклифлар бериш кўзда тутилди.

Жағалбойли” МФЙда ташкил этилган “Ўзбекистон йўлбарслари” бокс клубида шуғулланаётган 50 дан ортиқ ёш спортчилар фаолияти ҳам депутат А.Пардаев томонидан ўрганилди. Клуб мураббийи Бахтиёр Абдураҳмонов бир йил давомида маош олмасдан хизмат қилаётганлиги ва клуб фаолият юритиши учун тегишли ташкилотлардан расмийлаштирилмаганлиги аниқланди. Натижада клуб мураббийи Бахтиёр Абдураҳмонов Пастдарғом тумани 1-сон БЎСМ га ишга жойлаштирилди ва клуб ҳужжатлари расмийлаштирилиб олинди.

Депутатлар тумандаги бошқа маҳаллаларга ҳам ташриф буюришиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб боришмоқда. 

Мавзуга оид