Атамбаев: ЕОИИга аъзо бўлишимизгача қирғизистонлик ишчилар қул каби қабул қилинарди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев «Мир» телеканалига берган интервьюсида республика Евроосиё иқтисодий иттифоқига нима учун аъзо бўлиб киргани ва бундан меҳнат муҳожирлари қандай манфаат кўргани ҳақида гапирди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистоннинг иттифоққа аъзо бўлиши меҳнат муҳожирларининг ҳаётини енгиллаштирган.
«Агар иттифоққа кириш масаласи бугун қўйилганида ҳам, албатта, биз бу иттифоққа кирган бўлардик. Аввал ҳам бизнинг фуқароларимиз Россияга боришар эди. Россияликларни ранжитишни истамаган ҳолда айтаманки, уларга Россияда қул каби муносабатда бўлишган, ҳозир эса вазият бутунлай бошқача», — деган Алмазбек Атамбаев.
«Улар Россия ва Қозоғистон ҳудудида 30 кунгача қонуний бўлиш ҳуқуқига эга. Улар хотиржам ҳолда иш излашлари мумкин — бизнинг дипломлар у ерда тан олинади», — деган Қирғизистон президенти.
«Тасаввур қилинг, сиз мамлакат президенти билан интервью қилиш учун келган вақтингизда бошқа бир жойда ёш йигит ёки қиз нотаниш давлатга йўл олади. Уни плантацияда ишлатишлари ҳам мумкин бўлса? Шунинг учун, ЕОИИга аъзо бўлиб киришимиз ижобий қадам бўлган деб айтиш мумкин», — дея қайд этган Алмазбек Атамбаев.
Қирғизистон 2015 йил августида Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилганди. Мамлакат Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Россия қаторида ушбу тузилманинг тўлақонли аъзосига айланган.
Мавзуга оид
16:04 / 28.04.2024
Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди
17:38 / 05.04.2024
“Уйма-уй текширувлар ўтказилиши мумкин” – Россиядаги мусофирлар вазияти қандай?
08:14 / 10.02.2024
Россияда меҳнат муҳожирлари ва қўриқчилар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди
18:21 / 22.01.2024