Қозоғистон сув тошқини хавфи туфайли ортиқча сувларни Ўзбекистонга йўналтириши мумкин
Ўзбекистон томони Қозоғистон ҳудудидаги сув омборларида тўпланган ортиқча сувларни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари Асқар Мирзахметовга асосланган ҳолда Today.kz хабар берган.
«Биз "Казгидромет" маълумотларига эгамиз. Икки миллиард кубометрга яқин сув тўпланган. Шардарада яна 500 миллион кубометр сув йиғилиши мумкин. Ҳозирча жиддий хавф йўқ, агар хавф туғилса ҳам биз Ўзбекистон томони билан келишиб олганмиз, ортиқча сувнинг бир қисмини уларнинг ҳудудига юборишимиз мумкин», – деган Мирзахметов.
16 апрель куни Шарик дарёсига қуйиладиган Жембарак дарёсида сув кўпайиши натижасида Рузаевка қишлоғида сув сатҳининг фавқулодда тез кўтарилиши ҳолати кузатилган. Оқибатда 185та уйни сув босган. Зудлик билан эвакуация ишлари амалга оширилган.
15 апрель куни эса Қозоғистоннинг Ақмола вилояти Отбосар шаҳрида фавқулодда ҳолат юзага келиши хавфи пайдо бўлган — шаҳар олдидан оқиб ўтувчи Жабай дарёси тўғонни ювиб кета бошлаганди. Вазият оғирлашгач, ҳудудга қўшимча кучлар йўналтирилган.
Қозоғистон Бош вазири Бакитжан Сагинтаев фавқулодда кенгаш давомида ҳукумат аъзоларига табиий офатларга олдиндан тайёргарлик кўриш топшириғини берган. Вазирлар Маҳкамаси раҳбари мамлакатда рўй берган ҳодиса — ҳукумат томонидан йўл қўйилган хато натижаси эканини таъкидлаган.
Сўнгги хабарларга кўра, сув тошқини 3 кун ичида Остонагача етиб келиши мумкин.
Мавзуга оид
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024