Ўзбекистон | 20:35 / 21.04.2017
13249
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси участкаларида қўшма дала текширувлари олиб борилди

10-20 апрель кунлари Наманган шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

«Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасининг Наманган ва Фарғона вилоятлари билан Қирғизистон Республикасининг Баткен ва Жалолобод вилоятлари туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг алоҳида участкаларида қўшма дала текширувлари ва топографик ер тузиш ишлари олиб борилди», — дейилган хабарда.

Таъкидланишича, музокаралар якуни бўйича учрашув баёноти имзоланган.

Учрашув анъанавий дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтгани қайд этилган.

Мавзуга оид