Ўзбекистон | 09:26 / 27.04.2017
26120
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда АҚШга сохта виза тайёрлаш билан шуғулланган товламачи аёл қўлга олинди

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари АҚШга чиқиш учун сохта виза тайёрлаш билан шуғулланган тошкентлик 59 ёшли Дилоромхон Муродовани қўлга олдилар, деб ёзмоқда Спутник. 

У АҚШга боришни мўлжаллаган ўзбекистонликларга маълум ҳақ эвазига виза билан боғлиқ барча муаммоларни ҳал қилишини айтган. Хусусан, у фуқаролардан бирига уни 25 майда Сиэтлдаги концертда қатнашувчи мусиқачи сифатида жўнатиб юборишини айтиб виза расмийлаштиришни тезлаштириш учун 5 минг доллар сўраган. Фуқаронинг ишончига кириш учун у "Ўзбекконцерт" давлат муассасасида танишлари борлигини айтган.

"Товламачи 5 минг долларни олаётганида қўлга олинди. Дастлабки суриштирув пайтида у ўз айбига иқрор бўлмади, бироқ тезкор ходимлар томонидан тўпланган далиллар кўрсатилганидан сўнг айбини тўлиқ тан олди. Тўпланган маълумотларга қараганда, Муродова шундай товламачилик йўли билан бошқа фуқаролардан ҳам пул олган", — деган МХХ вакили.

Бош прокуратура аёлга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси билан жиноят иши қўзғатди. Айни вақтда товламачи аёл ва унинг шериклари амалга оширган қонунга хилоф бошқа ишлар ҳам аниқланмоқда.

Мавзуга оид