Жаҳон | 10:59 / 30.04.2017
48115
1 дақиқада ўқилади

Разведкачи самолёт Россияни кузатаётганини минглаб одам кузатди

Британиянинг энг замонавий Rivet Joint жосус-самолёти Россиянинг Калининграддаги ҳарбий-денгиз базаси ҳимоя тизимлари ҳақида разведка маълумотларини тўплаш мақсадида Болтиқ денгизи устидан учаётганда Flightradar24 мобиль дастури ёрдамида минглаб фойдаланувчилар томондан пайқалди.

Дастур орқали ушбу самолётнинг АҚШнинг кўринмас самолётлари ҳамроҳлигида 8200 метр баландликда учаётганини кўриш мумкин бўлган.  

Daily Mail нашрининг маълум қилишича, фойдаланувчилар самолёт парвози ҳақида ҳар дақиқалик ҳисобот олиб турганлар ва у билан твиттерда ўзаро бўлишганлар. Суратларга кўра, самолёт Калининграддан 97 км узоқликда учиб ўтган ва 478 узель тезлик билан ҳаракатланган. Уни АҚШнинг жосус-самолётлари ва F-35А кўринмас самолётлари кузатиб борган.

Аввалроқ НАТОнинг 3 та самолёти Россия чегаралари олдида: Қора, Баренц ва Болтиқ денгизи устида разведка парвозларини амалга оширгани маълум қилинганди. Калининграддаги вазиятни AWACS авиациясининг узоқ радиолокацион аниқлаш самолёти кузатган.

 

Мавзуга оид