Спорт | 17:20 / 03.05.2017
18530
1 дақиқада ўқилади

Ҳакамга ҳужум қилган футболчи 4,5 йилга дисквалификация қилинди

Португалия футбол федерацияси интизом қўмитаси мамлакатнинг 4-лигасидаги жамоада тўп сурадиган Марко Гонсалвешни учрашув вақтида ҳакамга ҳужум қилгани учун 4 йил-у 5 ой муддатга дисквалификация қилди. 

"Канелас" ҳужумчиси бўлган Гонсалвеш "Риу Тинту"га қарши кечган ўйин вақтида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетади ва унинг юзига уради. Ҳакам Хосе Родригес Гонсалвешга қизил карточка кўрсатади. Бу футболчининг жаҳлини чиқаради ва у ҳакамга ҳужум қилиб, тиззаси билан унинг бошига туширади. 

Мавзуга оид