Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қиролича Елизавета хонадонида фавқулодда ҳолат: Нашрлар муҳим хабар кутмоқда
Буюк Британия қироллик қароргоҳларининг барча ходимлари Лондонга етиб келган, қироллик хонадонида шошилинч йиғилиш чақирилган. Daily Mail хабарига кўра, улар бугун тонгда Букингем саройида Лорд-камергер ва қиролича Елизавета Иккинчининг шахсий котиби Кристофер Гейд билан учрашиши кутилмоқда.
ОАВ маълумотига кўра, бу шошилинч йиғилиш сабабини аниқлай олмаяпти ва "барчаси ўзгачалиги" ҳақида ёзмоқда. Бу йиғилиш ҳақидаги хабар оддий британияликларни сергакликка чақирди, улар ижтимоий тармоқларда турли тахминларини билдиришмоқда.
Француз нашрларида эса қироличанинг турмуш ўртоғи Эдинбург ҳерцоги вафот этгани ҳақида ёзилмоқда.
Шунингдек, қиролича вафот этган бўлиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.
Катта эҳтимол билан Буюк Британиядаги барча нашрлар қиролича ёки герцог ўлими учун таъзия сонларни аллақачон тайёрлаб қўйган.
Ҳозирча саройдагилар бўлаётган воқеаларга изоҳ бермаяпти.
Мавзуга оид
17:28 / 20.02.2022
Қиролича Елизавета II коронавирусга чалинди
19:50 / 19.12.2017
Британиянинг яқинда сафга киритилган энг йирик авиаташувчи кемасида носозлик аниқланди
12:33 / 04.05.2017
«Ташвишга ҳожат йўқ» — Қироллик хонадонида ҳамма соғ
21:29 / 21.11.2016