Жаҳон | 11:28 / 04.05.2017
12824
1 дақиқада ўқилади

Стивен Кинг Трампнинг ядро қутисига яқинлашувини “ўта даҳшатли” дея баҳолади

Фото: AP

Ўзининг қўрқинчли ва триллер жанрида ёзилган романлари билан машҳур америкалик ёзувчи Стивен Кингнинг фикрича, АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трамп ядро қуролларини бошқара олиши ҳар қандай асаридан даҳшатлироқдир. У Twitter саҳифасида шундай фикрни қолдирди.

"Бу йигитнинг (Трамп) бармоғи қизил нуқтачада экани мен ёзган ҳар қандай қўрқинчли асарлардан қўрқинчлироқдир", - дейилади хабарда. "Трампнинг илк юз кунда ёзган твитлари унинг шахсияти қай даражада эканини намойиш этади", - деб ёзади ёзувчи.

Таъкидлаш лозим, Кинг республикачи президентни биринчи марта танқид қилаётгани йўқ. У президентлик сайловидан аввал ҳам Трампнинг сайланишига йўл қўймасликни сўраб петицияга имзо чеккан 450 нафар америкалик ёзувчилардан бири бўлганди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид