Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сан-Сиро»да навбатдаги мағлубият. «Интер» 35 йиллик антирекордни такрорлади
«Интер» Италия чемпионатининг 36-турида «Сассуоло» билан ўйнади. Миландаги «Сан-Сиро — Жузеппе Меацца» стадионида кечган учрашув 1:2 ҳисобида якунланди.
Ўйиннинг 36-дақиқасида Пьетро Йемелло меҳмонларни олдинга бошлади, унинг ўзи иккинчи бўлим бошида дублни расмийлаштирди. 70-дақиқада нерадзуррилар ҳужумчиси Эдер битта жавоб голи йўллади, аммо ўйинда бошқа гол урилмади ва жамоа яна мағлуб бўлди.
«Интер» 1982 йилдан буён А Серияда қаторасига 8 учрашувда ғалаба қозона олмади.
Эндиликда «Интер» 56 очко билан турнир жадвалининг саккизинчи ўрнида, «Сассуоло» эса 43 очко билан 12-ўринда жойлашди.
Италия А Серияси
36-тур
Интер – Сассуоло 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 36 Йеммелло, 0:2 – 50 Йеммелло, 1:2 – 70 Эдер.
Интер – Ханданович, Андреолли (Габриэл, 78), Мурильо, Нагатомо (Ансальди, 46), Д`Амброзио, Гальярдини, Брозович, Перишич, Жоау Мариу, Кандрева, Икарди.
Сассуоло – Консильи, Летсхерт, Пелузо, Ачерби, Лирола, Сенси, Бьондини, Политано (Каннаваро, 77), Миссироли (Аквилани, 86), Берарди, Йеммелло (Дефрель, 66).
Огоҳлантиришлар: Пелузо (69), Ансальди (74), Эдер (84), Габриэл (90).
Мавзуга оид
19:29 / 23.05.2025
“Сўнгги қўнғироқ”. Италияда ким чемпион, Мбаппе “Олтин бутса” оладими ва бошқа интригалар
18:36 / 07.05.2025
Тажриба синови. «Барса» нега яримфиналдан ўтолмади?
02:38 / 07.05.2025
Етти гол урилган ўйинда "Интер" "Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборди
10:53 / 01.05.2025