Спорт | 16:47 / 20.05.2017
9628
2 дақиқада ўқилади

Дўкон Серена Уильямсга ирқий нафрат туфайли чегирма беришдан бош тортди

Теннис бўйича жаҳоннинг иккинчи рақамли ракеткаси Серена Уильямсга ирқий нафрат туфайли дўконда чегирма беришдан бош тортишди.

Gianvito Rossi оёқ кийими дўкони собиқ ходими Уитни Уилберн ўз иш берувчисини афроамерикаликларга нисбатан совуқ муносабатда бўлгани учун судга берди.

«Менинг раҳбарим Грейс Маззилли афроамерикаликларга ирқий нафратда эканини бир неча бор билдирган. Масалан, жаҳонга машҳур теннис юлдузи Серена Уильямс қиммат харидлар учун чегирма сўраганида, компания менежерлари спортчига нисбатан ирқий нуқтаи назардан қабул қилиш мумкин бўлмаган изоҳлар қилишган ҳамда бренд оёқ кийимини афроамерикаликлар кийиб юриши истамасликларини аниқ ва равшан билдиришган.

Менежерлар Серенани ёқимсиз, деб аташди ва чегирмалар беришдан бош тортишди. Натижада Уильямс журналистлар билан мулоқотдан сўнг, барибир чегирма олди, бироқ бу нарх оқ танли юлдузларникига қараганда анча паст эди», - дея Уилберннинг сўзларини келтиради Tennis World.

Мавзуга оид