Хитой янги темир йўл бўйлаб Беларусга илк юк поездини жўнатди

Фото: Reuters
Хитой янги темир йўл бўйлаб Беларусга илк юк поездини жўнатди. Бу темир йўл Хитой ва Европа ўртасидаги муҳим транспорт йўлакларидан бирига айланиши кутилмоқда.
South China Morning Post нашрининг маълум қилишича, Хитойнинг Шэньчжэн шаҳри яқинидаги Яньтянь порти билан Минскни боғловчи темир йўл узунлиги 9,9 минг км ни, у орқали Минскгача йўл 2 ҳафтага яқинни ташкил қилади.
22 май куни илк поезд Беларусга мобил телефонлардан тортиб машина эҳтиёт қисмларигача бўлган Хитой маҳсулотлари ортилган 41 контейнерни олиб кетди.
Хитойнинг борган сари кўпроқ шаҳарлари "Бир макон – бир йўл" ташаббуси доирасида Европа шаҳарлари билан тўғридан-тўғри темир йўл алоқасини йўлга қўймоқда. Мисол учун, Хитойнинг Чунцин ва Германиянинг Дуйсбург шаҳарлари ўртасидаги темир йўл орқали мунтазам равишда юк ташишлар амалга оширилмоқда. Юк ташишларнинг шундай тизими дунёдаги энг катта улгуржи бозор жойлашган Чжэцзян вилоятидаги Иу шаҳрини Мадрид ва Лондон билан боғлайди.
Мавзуга оид

18:37 / 19.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар югуриш мусобақасида беллашди

15:22 / 19.04.2025
Хитой АҚШдан суюлтирилган табиий газ сотиб олишни тўхтатди

21:05 / 18.04.2025
Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган

22:36 / 17.04.2025