«Реал» ва «Манчестер Юнайтед» УЕФА Суперкубоги учун ўйнайди
«Реал» 2017 йилги УЕФА Суперкубоги учун баҳсда «Манчестер Юнайтед»га рақиблик қилади.
Чемпионлар лигасида «Реал» Туриннинг «Ювентус» клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратгач, кубок учун ўйнайдиган иккинчи жамоа номи маълум бўлди. ЕЧЛ финалининг 20-дақиқасида мадридликлар жамоасининг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобни очди. 7 дақиқа ўтиб «Ювентус»нинг хорватиялик ҳужумчиси Марио Манжукич ҳисобни тенглаштирган. 61-дақиқада «Реал» яна олдинга чиқди – бразилиялик ярим ҳимоячи Карлос Касемиро гол муаллифи. 64-дақиқада эса Криштиану Роналду дубль қайд этиб, жамоаси устунлигини таъминлади. 90-дақиқада якуний натижа Марко Асенсио томонидан ўрнатилди.
24 май куни «Манчестер Юнайтед» Европа Лигаси финалида «Аякс»ни 2:0 ҳисобида енгиб, Суперкубок учун ўйнайдиган бўлганди.
«Реал» ва «МЮ» ўртасида Суперкубок учрашуви 8 август куни Македония пойтахти Скопье шаҳрида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:27 / 18.09.2024
«Реал»да янги юлдуз порлади, «Бавария» 9 та гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
12:33 / 15.09.2024
«Реал»га устун ва тўсин ёрдам берди, «Сити» яккапешқадам. Кун ўйинлари
11:38 / 12.09.2024