Жаҳон | 14:24 / 04.06.2017
7283
2 дақиқада ўқилади

Вашингтон марказида Трамп тарафдорлари ва мухолифат иштирокида намойиш бўлиб ўтди

Вашинтон марказида АҚШ президенти Дональд Трампнинг юзлаб тарафдорлари ва унга қарши томон иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди

Республикачилар партияси ва Вашингтон маъмурияти раҳбарини қўллаб-қувватловчи америкаликлар "Париж эмас, Питтсбург" номли намойишда қатнашиш учун Оқ уй яқинидаги Лафайет хиёбонига тўпланишди. Улар Америка етакчисининг иқлимга доир Париж келишувидан чиқиш қарорини маъқуллаб, "Биз ишчи ўринлар тарафдоримиз!" деган ҳайқириқлар билан қўллаб-қувватлашди. 

Намойишчиларнинг қўлларида АҚШ байроғи, Трампнинг "Американи буюк қиламиз" шиори ҳамда "Раҳмат сизга, президент Трамп" деб ёзилган плакатларни кўриш мумкин эди. Намойишчиларнинг аксарияти Америка байроғи рангларида кийинишган.

"Маълумки, ОАВ ва демократлар президентга ҳужум қилишда давом этишмоқда, - дейишди ташкилотчилар. - У Америкада янги ишчи ўринларини кўпайтириш мақсадида Париж келишувидан чиқишга қарор қилганидан кейин босим янада кучайди. Биз президент Трампни қўллаб-қувватлаётганимизни кўрсатиш мақсадида гуруҳ ташкил қиламиз". 

Намойиш Виржиния штатидаги Республикачилар партияси қўмитаси томонидан ташкиллаштирилди. Унинг вакиллари тўпланганларни яқин орада Трампнинг сиёсатига қарши "Ҳақиқат учун юриш" акцияси бўлиб ўтаётганидан огоҳлантирилди. "Бугун бизнинг бу ердалигимиздан хурсанд бўладиган бошқа намойишчиларга тўқнаш келишимиз мумкин, - дея хабар берди мегафонда ташкилотчилардан бири. - Сизлардан бу ерга нима учун йиғилганимизни унутмасликни ҳамда уларга эътибор бермасликни сўрамоқчиман".

Манбага кўра, икки томон ўртасида "оғзаки тўқнашув"дан бошқа зиддиятлар қайд этилмаган. Президент Трампнинг ўзи эса бу пайтда Виржиния штатидаги гольф клубида бўлган.

Мавзуга оид