ОАВ: АҚШ давлат котиби Оқ уй ходимлари билан можарога борди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Оқ уй ходимлар бошқармаси бошлиғи Жонни де Стефанога баланд овозда гапириб, Оқ уйда можаро чиқишига сабаб бўлди. Анча босиқ бўлган Тиллерсоннинг бундай қизиққонлик қилишига у томондан ўз ўринбосарлари лавозимларига таклиф қилинган номзодларнинг Де Стефано томондан рад этилиши сабаб бўлган.
Бу ҳақда можаро гувоҳларига иқтибос келтирган ҳолда Politico нашри хабар бермоқда. Нашр маълумотларига кўра, воқеа 23 июнда юз берган.
Тиллерсон Де Стефанога дакки бергач, Оқ уй ходимларига унинг обрўсига путур етказаётган маълумотларни сизиб чиқариб юбориш айбини қўйди. АҚШ давлат котиби фикрича, Де Стефано ўз вазифасига лаёқатли эмас ва Давлат департаментига ходимларни танлай олмайди.
Тиллерсон шунингдек учрашувда иштирок этганларга АҚШ президенти Дональд Трамп унга ўринбосарларини тайинлашда тўлиқ эркинлик берганини эслатиб ўтди.
Нашр манбаларининг маълум қилишича, Оқ уйдаги учрашувда Оқ уй ходимлари девони бошлиғи Райнс Прибэс, Трампнинг сиёсий маслаҳатчиси ва куёви Жаред Кушнер ҳамда давлат котиби девони бошлиғи Маргарет Петерлин ҳам бўлган.
Одатда Тиллерсонга бундай жанжалкашлик хос эмас, у босиқ ва вазмин одам ҳисобланади. Тиллерсон Оқ уйдан чиқиб кетгандан кейин, Кушнер унинг бу хатти-ҳаракатини "нопрофессионал" деб атаган.
Мавзуга оид
21:32 / 22.06.2019
АҚШ давлат департаменти: Ўзбекистон ортиқ алоҳида хавотир уйғотувчи давлат эмас
21:16 / 08.12.2018
“Ахмоқ ва дангаса”: Трамп собиқ давлат котибининг танқидига жавоб берди
17:32 / 08.12.2018
Трамп АҚШ собиқ давлат котиби Рекс Тиллерсонни анқов ва дангаса деб атади
11:09 / 02.08.2018