Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Wall Street Journal АҚШдан ташқарида босма версиясини чиқаришни тўхтатади
Америкалик миллиардер Руперт Мердокга тегишли The Wall Street Journal нашри АҚШдан ташқарида босма версиясини чиқаришни тўхтатади. Компания ўзининг бизнес-моделини қайта кириб чиқиб, рақамли версиясини илгари суришга катта вақт ажратмоқчи.
Financial Times манбалари маълумотларига кўра, яқин орада газетанинг босма версияси Осиё бозоридан йўқолиши мумкин. Шунингдек, WSJ унга эга бўлишни истаган обуначиларгагина юборилиши мумкин.
Охирги йил Европада нашрнинг интернет-версиясидан фойдаланувчилар сони 48 фоизга ошган. Босма версия чиқарилишини тўхтатиш бу сегментда реклама даромадларининг пасайиши ва медиабозордаги умумий тендеция билан боғланган: 2016 йилда кўпчилик ОАВ босма версияларида рекламадан олинадиган даромад пасайишини ҳис қилишган.
Мавзуга оид
23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди
12:15 / 24.10.2024
2050 йилгача Осиёда 69 фоиз аҳоли узоқни кўра олмаслиги мумкин – тадқиқот
14:47 / 09.08.2023
Осиёда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар нархи ишчи кучи етишмаётгани сабабли ошиши мумкин — WSJ
10:33 / 04.04.2023