79 ёшли аёл Porsche’ни 238 км/соат тезликкача "учирди"
Бельгияда 79 ёшли аёл Porsche Boxster GTS машинасида умумий фойдаланиш йўлида 238 км/соат тезлик билан ҳаракатлангани учун 4000 евро жаримага тортилди ва уч ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди. Бу ҳақда Gazet Van нашри маълум қилди.
Кекса аёл ўзининг бу хатти-ҳаракатини кечаси ухлай олмагани ва бироз шамоллаб келиш учун машинада сайр қилишга қарор қилгани билан тушунтирган. Унинг айтишича, у автомобиль кетаётган тезлик ҳақида умуман тушунчага эга бўлмаган, бироқ ўзига чиқарилган ҳукмга тўлиқ рози.
Аввал 79 ёшли аёл бирорта ҳам қоидабузарликка йўл қўймаган.
Porsche Boxster GTS родстери 3,4 литр ҳажмга эга 6 цилиндрли двигатель билан жиҳозланади. Двигатель 330 от кучи беради. Мотор 6 поғонали механик ёки икки илашишли 7 поғонали автомат узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди.
Машина жойидан 100 км/соат тезликка 4,7 сонияда эриша олади, максимал тезлиги эса соатига 279 км ни ташкил қилади.
Мавзуга оид
14:06 / 26.10.2024
Porsche қимматбаҳо қаҳва машинаси ва қаҳва майдалагични тақдим этди
19:21 / 27.02.2024
Porsche билан ҳамкорликдаги 2699 евролик букламафон ва AIʼга интеграциялашган Magic 6 Pro — Honorʼдан янги гаджетлар
15:41 / 11.05.2023
“Иккитаси бирда”: Bentley’дан Porsche’гача — йўлтанламас спорткарлар (фотожамланма)
15:37 / 14.12.2019