Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Шумахер автомобилларининг бепул кўргазмаси очилади
2018 йил апрелда Кёльнда "Формула-1" пойгаларининг афсонавий иштирокчиси Михаэль Шумахерга тегишли автомобилларнинг кўргазмаси очилади. Кўргазмага кириш бепул бўлади, деб маълум қилди DPA ахборот агентлиги.
Экспозиция учун махсус қайта қурилган, собиқ парвоз майдони ҳудудидаги ангарда 7 карра жаҳон чемпионининг шахсий буюмлари ҳамда барча автомобиллари: Шумахер бошқарган оддий картдан бошлаб "Mercedes" жамоаси учун иштирок этган вақтда минган энг замонавий болидларигача қўйилади. Ташриф буюрувчилар, шунингдек, спортчининг унвонлари коллекцияси ва пойга кийимларини кўришлари мумкин бўлади.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, кўргазмани ташкиллаштириш ҳақидаги қарор анча аввал қабул қилинган, бироқ ҳозирга келиб унинг очилиши ва ўтказилиши жойи маълум бўлди.
"Шуми" 1969 йилда туғилган ва болалигини Кёльн яқинидаги Керпен шаҳрида ўтказган. Ҳозирда оғир жароҳатдан кейин тикланаётган спортчи "Формула-1"да 1991 йилдан 2012 йилгача Benetton, Ferrari ва Mercedes жамоалари шарафини ҳимоя қилиб келган. У пойганинг 7 карра чемпиони ҳисобланади. У "Формула-1"нинг ғалабалар (91 та), подиумлар (155 та), бир мавсумдаги ғалабалар (13 та) ва кетма-кет қўлга киритилган чемпионлик унвонлари (5 та) сони бўйича рекордларига эга.
Спортчи 2013 йил декабрида Франциядаги тоғларда чанғи учаётганда оғир бош мия жароҳати олган. Собиқ пойгачи ҳозирда ўзининг Швейцариядаги вилласида саломатлигини тикламоқда.
Мавзуга оид
09:38 / 26.04.2025
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади
11:34 / 19.03.2025
Олмаотада Ўрол Тансиқбоев асарларининг кўргазмаси очилди
12:47 / 17.03.2025
Ўзбекистон халқ рассоми Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади
17:40 / 03.12.2024