Фан-техника | 00:52 / 10.08.2017
14220
1 дақиқада ўқилади

Японияда энг узоқ айланувчи спиннер яратилди

Фото:СС0 Public Domain

Япониянинг NSK машинасозлик компанияси бошқа моделларга нисбатан узоқроқ айланувчи спиннер яратди. Бу спиннер 13,5 дақиқа давомида тўхтамай айлана олади. Бу ҳақда Agence France-Presse ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Ишонамизки, бизнинг спиннер энг узоқ айланувчи ҳисобланади", деб айтди компания бўлимларидан бирининг бошлиғи Тосикадза Исия.

Рекордчи спиннерни яратишда коинот соҳасида ишлатилувчи подшипниклардан фойдаланилган. Таъкидланишича, ушбу спиннернинг нархи 157 доллар туради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид