Жаҳон | 07:46 / 12.08.2017
5036
1 дақиқада ўқилади

Кения президенти иккинчи муддатга сайланди

Фото: AP

Кениянинг амалдаги президенти Ухуру Кениата иккинчи муддатга сайланди, деб хабар берди 11 август куни Кения сайлов комиссиясига иқтибос келтирган ҳолда BBC News. 

Сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Кениата 54,3 фоиз овоз тўплаб, ўзининг асосий рақиби – 44,7 фоиз овоз тўплаган собиқ бош вазир Раилу Одингуни ортда қолдирди.

Шу билан бирга мухолиф коалиция овозлар ҳисоб-китоби “майнабозчилик» бўлганини айтган.

Бироқ халқаро кузатувчилар Кения президенти сайловларини ҳаққоний ва адолатли ўтди, деб тан олишган.

Мавзуга оид