Жамият | 17:38 / 14.08.2017
45559
4 дақиқада ўқилади

Энг ғаройиб акулалар (фотожамланма)

Дунё инсонларга кундан кунга янги ва ғаройиб туҳфаларини тақдим этиб келмоқда: ўзимизнинг сайёрамизни яхши ўрганмай туриб, космосга парвоз қилмоқчимиз. Бу ерда эса ҳали тадқиқ  қилинмаган океанларимиз бор. Масалан, ўтган ойда олимлар аввал фанга маълум бўлмаган акула турини аниқлашди, уни ғайритабиийлигидан акула-ниндзя деб номлашди. Don't Panic энг ноёб ва ғаройиб акулалар ҳақидаги мақоласини тақдим этди

Мегалодон

Бу акула 2,6 миллион йил аввал мавжуд бўлган - шундай бўлса-да, уни энг ғаройиб акулалар сафига қўшмаслик мумкин эмас. Мегалодон узунасига 30 метрга етган: ушбу суратда (олимлар уни қолдиқлар асосида ишлашган) қўрқинчли махлуқ бирйўла икки китга ҳужум қилмоқда. Мегалодоннинг жағлари орасига бир неча киши бемалол сиғиши мумкин бўлган. 

Фаришта-акула

Фаришта-акулани аниқлаш осон эмас, зеро у деярли бутун умри давомида денгиз тубида яшириниб яшайди. Акуланинг бу тури инсон учун хавфли эмас, бироқ шундай бўлса-да, акула қўққисдан ҳужум қилган дайверга ташланиши ҳеч гап эмас. 

Катта оғиз-акула

Бутун сайёра бўйлаб бор-йўғи элликка яқин шундай ноёб акула сақланиб қолган. Сурат Филиппинда олинган: ўлжани балиқчиларнинг ўзлари океанологларга олиб келишган. Катта оғиз акула фақатгина планктон билан озиқланади ва соатига 2 километр тезликда ҳаракатланади - уларнинг кам қолгани бежиз эмас. 

Қиррабурун акула

Акулага бундай ном берилиши унинг жабралари тузилиши билан боғлиқ. Яхшики, бу махлуқни фақат жуда чуқур жойлардагина учратиш мумкин, акс ҳолда у ҳар қандай ғаввос учун ҳам даҳшатли тушдек кўринарди. Тадқиқотчилар бу акуланинг оғзида 300дан ортиқ янгиланувчи тишларни аниқлашди: тасаввур қилиб кўринг-а, сузиш ҳавзаларининг саёз жойларида мана шундай икки метрли махлуқ сузиб юрса...

Гоблин-акула

Рўйхатдаги энг хунук акула. Узунлиги 3 метр, ўткир ва қармоқ илгаклари каби қайрилган тишлар - қизиқ, бу мавжудот нима учун яратилган экан?

Гилам-акула

Гилам-акула ўз номини Янги Зеландия аборигенларидан олган: Wobbegong - "серсоқол" маъносини англатади. Бу тинч, лекин ёқимсиз мавжудот океан тубида яшайди, майда балиқлар ва чўкиндилар билан озиқланади. Австралияликлар, ўз навбатида, гилам-акулани газли ичимликлар билан тановул қилишни хуш кўришади. 

Найза тишли акула

Аслида бу бор-йўғи оддий кулранг акуланинг бир тури. Бир жиҳати диққатга сазовор: найза тишли акула ҳам тузли, ҳам чучук сувда ов қилади. Яхшики, ҳаводан нафас олишни билмайди...

Шохли акула

Акулани уй ҳайвонига айлантириш истагида бўлганлар учун ягона имконият - шохли акула. Шохли акула океаннинг туб-тубида ялтоқланиб, шошмасдан қисқичбақасимонларни еб ҳаёт кечиради. Акула кун давомида ухлайди, фақатгина тун ярмида "ов"га чиқади. Ҳеч қачон 12 километрдан узоққа сузмайди: ҳақиқий уй ҳайвони!

Улкан наҳанг-акула

12 метр узунлик улкан наҳанг-акулага бутун Жаҳон океанидаги энг хавфли йиртқич номини бериши мумкин эди, бироқ унинг шохлари йўқ. Улкан акула ўзининг баҳайбат танасини кит сингари, сувдан ажратилган планктонлардан иборат парҳез билан қўллаб-қувватлайди. 

Ниндзя-акула

Бундай ғаройиб акула турининг мавжудлиги ҳақида фақат 2015 йилга келиб маълум бўлган. Ниндзя-акула ёрқин рангларда товлана олади, тўқ рангли териси сув остида кўринмайди ҳам. Бу хусусиятлар сув ости "жаллод"ига ўлжани мўлжалга олиб, йирик йиртқичлардан бекиниш имконини беради. 

Мавзуга оид