Фото: Хитойлик муҳандислар сувда сузувчи энергия тўпловчи батареяларни кашф этишди
Хитойнинг Хуайнань шаҳрида инсоният тарихида илк бор сузувчи қуёш батареялари ишга туширилди. Айни пайтда сувда ҳаракатланувчи энергия манбаи эски кўмир кон захираси ўрнида ишга туширилди. Бу ҳақда China Daily нашри хабар берган.
Нашр мухбирининг ёзишича, 86 гектар сув майдонини эгаллаган қуёш энергиясини ўзида тўплайдиган батареялар умумий ҳисобда 1200дан ортиқни ташкил этади. Муҳандислар берган маълумотларга кўра, барча қурилмалар биргаликда 15 минг хонадондаги электр энергияга бўлган талабни бемалол қондира олади.
Лойиҳани шу соҳада етакчи бўлган Хитойнинг Sungrow Power Supply Co Ltd компанияси тайёрлаган бўлиб, сувдаги батареялар ҳар қандай табиат инжиқликларига чидамкор қилиб тайёрланган. Дастлабки сузувчи энергия манбалари 25 йил ишлатилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
17:42 / 06.11.2020
Энергетика вазири ўринбосари қуёш батареяларидан фойдаланишда солиқ ва тўловлар йўқлигини маълум қилди
00:03 / 26.08.2020
Қуёш батареяларида ишловчи самолётдан дунёда биринчи марта парашютда сакралди
22:18 / 18.03.2019
Германияда қуёш батареяларида ишловчи илк велойўлакча қурилди
22:34 / 23.07.2018