Light | 19:11 / 17.08.2017
44840
3 дақиқада ўқилади

Даҳшатли фильмлар қаҳрамонларига ўхшаш 10 мавжудот (фотожамланма)

Табиат даҳшатли фильмларда бош ролни ижро этиши мумкин бўлган ғаройиб мавжудотлари билан ҳайратга солишдан чарчамайди. Don't Panic қўрқинчли мавжудотлар ўнлиги фотожамланмаси билан бўлишди.

Суринам пипаси

Бу ҳақиқатдан кимнингдир фантазияси маҳсулига ўхшайди. Суринам пипаси - қўрқинчли бўлса-да, реал мавжудот. Бақа ўз авлодини орқасидаги тешикчаларида ташиб юради.

Қалқонтиш

Биологлар алмиквилар юз йиллар илгари йўқолиб кетган дея тахмин қилишарди. Яқинда маълум бўлишича, қалқонтишлар Куба ва Ҳаитида хотиржам яшаб келаётган экан, шунчаки улар тунги ҳайвонлардир. Шу билан бирга, улар тажовузкор ва заҳарли ҳамдир.

Юлдузбурун-юмронқозиқ

Бу юмронқозиқ бемалол ўзга сайёраликлар ҳақидаги фантастик фильмлар қаҳрамони бўлиши мумкин. Унинг бурун соҳасида 22 та ҳаракатланувчи ўсимтаси бор, бу эса жуда жирканч кўринади.

Денгиз иблиси

Денгиз иблиси аслида Венера ёхуд Марс сайёрасида пайдо бўлиши керакдек гўё. Чунки бу мавжудот Ер учун ҳаддан ташқари қўрқинчли!

Бурун-маймун

Умуман олганда, бундай бурун маймунга керак ҳам эмас, у фақат бир функцияни бажаради: урғочиларни жалб қилади.

Чувалчанг-балиқ

Бу балиқнинг лотинча номи — Urechis unicinctus. Унинг ташқи кўриниши ўта ёқимсизлигига қарамай, бу денгиз чувалчанглари Корея ва Японияда ноёб егулик ҳисобланади. Улар қум ва лойли муҳитда яшаб, камдан-кам ҳолатларда ташқарига чиқади.

Яланғоч ер-кавлагич

Бундай "ҳурлиқо"га мўйнали қопламанинг нима кераги бор?! Тишларини-ку гапирмаса ҳам бўлади. Бироқ ер-кавлагичлар нима учундир табиатга керак кўринади. Акс ҳолда, уларнинг узоқ умр кўришини нима билан изоҳлаш мумкин?

Томчи-балиқ

У томчидан кўра кўпроқ балғам-балиққа ўхшайди. Кўзлар орасидаги масофа ва ғаройиб бурун мавжудотни норози ифодали инсон юзига ўхшашликни юзага келтиради.

Ай-Ай

Ай-ай гримни ўчириб, ўлжа излашга йўл олган, тепа сочи тикка бўлган масхарабозга ўхшайди. Мавжудотнинг ўзига хос жиҳатларидан бири - бармоқларининг узунлигида.

Матамата

Матамата — ниқобланиш устаси. Унинг бош ва бўйин қисми ўткир ўсимталар билан қопланган, шу боис бу тошбақа қўрқинчли мутантга ўхшайди.

Мавзуга оид