Ўзбекистон | 19:45 / 25.08.2017
22271
2 дақиқада ўқилади

Қуддус Аъзам «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телеканали, «Янги жамият» студияси бош муҳаррири, «Муносабат» кўрсатуви бошловчиси Қуддус Аъзамович Аъзамов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармони матни «Ўзбекистон 24» телеканали сайтида келтирилган.

Аҳмаджон Мелибоев (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, публицист), Маъмурахон Тухтасиновна Абдурахимова («Фарғона ҳақиқати» газетаси адабиёт ва санъат бўлими мудири), Зебо Тухтаевна Бобоева (Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги таржима таҳририяти таржимони) ва Машкура Исамитдинова Захидова («Народное слово» газетаси таржимони) ҳам «Дўстлик» ордени билан тақдирланишган.

Шунингдек, «Наманган ҳақиқати» газетаси бўлими мудири Рислик Мажнунова ва «Правда Востока» газетаси бўлими мудири Тимур Низаевга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети Телевидение ва радиоэшиттириш кафедраси профессори Ҳамидулла Акбаровга «Меҳнат шуҳрати» ордени берилган. 

Мавзуга оид