Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ал-Судайс: «Ҳаж ибодати ҳар қандай сиёсий манфаатлардан холи»
Макка шаҳрида ўтказилаётган Халқаро Ҳаж симпозиумида нутқ сўзлаган Ал-Масжид ал-Ҳарам ва Ал-Масжид ан-Набави ишлари бошқарув кенгаши раҳбари Абдулраҳмон ал-Судайс «ҳаж ибодати ҳар қандай сиёсий манфаатлардан холи» эканини айтиб, ибодат, аввало, мусулмонларнинг бирдамлиги ва Аллоҳ ризолиги учунлигини айтиб ўтди.
«Бу йиғилишдан асосий мақсад ҳам Ҳаж мавсумида хавфсизликни таъминлаш, икки муқаддас масжидлар эса тинчликнинг рамзий тимсолидир», деди у.
Шунингдек, ал-Судайс махсус тинчлик мавзусида ёзилган глобал энциклопедияни турли тилларга таржима қилишни, университетлар қошида Ислом-тинчлик тадқиқот марказларини ташкил этишни таклиф этди. Ҳаж ва Умра ишлари вазири Муҳаммад Солиҳ Бинтиннинг маълумотига кўра, Арофат кунига қадар ибодат қилиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрганлар сони 2 миллионга етиб қолиши мумкин.
Мавзуга оид
15:55 / 07.01.2025
Саудия Арабистонида ёмғирлар туфайли Макка ва Мадинани сув босди
08:16 / 28.08.2024
Маккада қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
18:28 / 24.06.2024
Ҳаж мавсумида вафот этганлар сонининг кўплиги сабаблари маълум қилинди
20:14 / 20.06.2024