Бэйлни сотиб олиш учун 2 кун
Испания матбуотида Гарет Бэйлнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши эҳтимолдан йироқ эмаслиги ҳақида мақолалар кўпайиб кетди.
Жумладан, Мадрид клубига анча яқин бўлган Marca газетасида “Бэйлни сотиш учун беш кун” сарлавҳаси остида мақола чоп этилган. У ерда Бэйлнинг кўнгилдагидек ўйнай олмаётганининг сабаби сифатида, футболчининг бир хаёли Британияда экани ва фаолиятини қаерда давом эттириш борасида аниқ фикрга эга эмаслиги ҳақида ёзилмоқда.
“Валенсия”га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Зайниддин Зидан уэльслик футболчини қўллаб қувватлаган бўлса-да, Бэйлга жиддий тарзда қизиқиб қолган “Манчестер Юнайтед” варианти тез-тез айланмоқда. Ҳатто Ladbrokes букмекерлик компанияси Бэйлнинг “Юнайтед” билан шартнома имзолаши эҳтимолини 1/10 дан 1/4 га оширди.
Жозе Моуриньо трансфер ойнаси бошида 4 футболчи сотиб олишни мўлжаллаган ва улардан учтаси “Олд Траффорд”га олиб келинди. Тўртинчи позиция – қанот ўйинчисига бўлган талаб “Интер”даги Иван Перишичга бўлган қизиқиш билан изоҳланганди, аммо якунда хорватиялик футболчининг трансфери амалга ошмай қолди.
Бўш ўринга Гарет Бэйл варианти жуда мос келади. Бу ҳақида Жозе Моуриньо Европа суперкубоги ўйини олдидан фикр билдирган ва агар Бэйлни сотиб олиш имкони туғилса, албатта, “Манчестер Юнайтед” бунга уриниб кўришини айтганди. Аммо ўша учрашувда Бэйл асосий таркибда ҳаракат қилди. Ўйиндан кейин Жозе Бэйлнинг масаласини ёпилганини ва у ҳеч қаерга кетмаслигини таъкидлаганди.
Аммо Иско ва Асенсионинг жуда ишончли ўйинлари Гарет Бэйл масаласини яна кўтарилишига сабаб бўлмоқда. Чунки дисквалификация туфайли ҳозир майдонга тушмаётган Криштиану Роналду асосий таркибга қайтса, Юқоридаги уч футболчидан иккитаси захира ўриндиғида қолиши мумкин. Бу учлик ичида у қадар ишончли кўринмаётган Бэйл учун таклиф қилинган катта таклиф, албатта, “Реал” раҳбарларини ўйлантириб қўйиши табиий. Тахмин қилиш мумкинки, барчаси футболчининг ўзида қолган ва бу масалан яқин икки кунда ечилади.
Испаниянинг AS нашрида ёзилишича, “Манчестер Юнайтед” Бэйл учун 92 миллион фунт таклиф қилган.
Кеча эса, Жозе Моуриньо “Лестер”дан Риёд Маҳрезни сотиб олишни истаётгани, аммо клуб раҳбарлари рози бўлмаётганликлари ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳам балки маркетинг нуқтаи назаридан салобатлироқ ва фойдалироқ бўлган Бэйл трансферига бўлаётган ҳаракатни изоҳлар.
Мавзуга оид
15:52 / 21.11.2024
Рубен Аморим — Роналду унга қўйган лақаб, янги услуб ва «МЮ»да нималарни ўзгартирмоқчилиги ҳақида
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024