Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ҳукумати АҚШ қаршилигини енгиб ўтиш учун янги банкни молиялаштирмоқчи
Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин душанба куни BRICS'га аъзо давлатлар ўртасида илмий-техникавий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилажак Янги Тараққиёт банкига 4 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштираётганини маълум қилди.
Умумий ҳисобда Хитойнинг BRICS'га киритаётган 80 миллион АҚШ доллари сармояси жорий йилнинг май ойида эълон қилинган «Бир макон – бир йўл» ташаббусига тикилган 123 миллиард АҚШ доллари олдида ҳеч нарса эмас.
Янгилик айнан Хитойнинг мегалойиҳаси ва унинг етакчилигидаги Осиё Инфратузилмасини сармоялаштириш банкини молиявий қўллаб-қувватлаш арафасида пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь кунги BRICS'га аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлат раҳбарлари учрашувида Хитой АҚШнинг иқтисодий протекционизм сиёсатига қарши туриши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025