«Сиз ҳақингизда кўп эшитганман». Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик депутатлар билан учрашувда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекка ташрифининг иккинчи кунида Қирғизистон парламентида (Жогоргу Кенеш) бўлиб, у ерда барча сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашди.
Жогоргу Кенеш раиси (спикер) Чинибай Турсунбеков Шавкат Мирзиёевга партиялар раҳбарларини таништириб чиқди. Ўзбекистон президенти ҳар бир сиёсатчи билан қўл бериб кўришиб, уларга илиқ сўзларини билдирди.
Президент «Республика» фракцияси раҳбари Омурбек Бабанов олдида кўпроқ тўхтади ва унга деди: «Жуда хурсандман, сиз ҳақингизда кўп эшитганман».
Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев учрашган партия раҳбарларининг аксарияти президентлик сайловларида номзодлар ҳисобланишади. Шу йилнинг октябрь ойида Қирғизистонда янги президент сайлови бўлиб ўтади, амалдаги президент Алмазбек Атамбоев муддати якунлангани туфайли, лавозимни тарк этади.
Ўзбекистон президенти 5-6 сентябрь кунларида Қирғизистонга давлат ташрифини амалга оширди. Ташрифнинг биринчи кунида у қўшни давлат раҳбари билан учрашиб, тор доирада музокара ўтказганди. Шундан сўнг, икки президент иштирокида делегациялар бир қатор ҳужжатларни, жумладан, давлат чегаралари тўғрисидаги битимни имзолашди.
Мавзуга оид
11:22 / 02.05.2024
Президент: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
21:36 / 01.05.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаларида иштирок этади
09:04 / 30.04.2024
Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар миллий жамоасини табриклади
19:48 / 29.04.2024